Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” ғолиблари тақдирланди
11:09 / 2023-11-29

Бухорода “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарорига асосан ўтказилган бу йилги “Йил аёли” миллий танловида вилоят ҳудудларидан 70 га яқин аёл иштирок этган бўлса, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловига 40 дан зиёд талабгор ҳужжат топширган. Вилоят босқичига ўтган номзодлар ишлари 11 та номинация бўйича танлов комиссиялари томонидан ўрганилиб, ғолиблар аниқланди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, қатор лойиҳа ва танловлар ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлади. “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ҳам юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган.  

[gallery-14812]

Миллий танловларнинг “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”,  “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий таргиботчиси”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги гоялар ташаббускори”, “Йилнинг энг яхши IT  дастурчи аёли” номинациялари бўйича вилоят босқичи ғолибларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман(шаҳар) давлат органи”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши телерадиодастур”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам тақдирланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари