Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йигитлар ҳарбий хизматга йўл олди
14:00 / 2023-03-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Синовлардан муваффақиятли ўтиб, ҳарбий либос кийган чақирилувчилар ўз йигитлик бурчини адо этиш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тантана билан муддатли ҳарбий хизматга кузатилмоқда.  

[gallery-10955]

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан муддатли ҳарбий хизматга кетаётган ўғлонлар Шарқий ҳарбий округ ҳудудида йиғилди.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов иштирок этиб, йигитлик бурчини адо этиш учун отланаётган ўғлонларга омад ва зафарлар тилади.  

Маросимда фахрий қоровул ҳамда ҳарбий оркестр жамоаларининг тантанавор чиқиши намойиш этилди.  

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда чақирилувчиларнинг яқинлари иштирокида йигитлар ҳарбий хизматга кузатилди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА