Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвондаги ҳолат барчага сабоқ бўлди
15:30 / 2020-03-31

Фарғона вилоятидаги 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Фарғона вилоятидаги 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов ва ўринбосарлари короновирус бўйича аҳолига мурожаат қилди.

– Бугун маҳалла тизимидаги мутасаддилар қандай ишлаётганини кўрсатадиган пайтдир,– дейилади мурожаатда. – Яъни, маҳаллаларда карантин қоидалари сўзсиз бажарилиши жуда кўп жиҳатдан йиғин мутасаддилари ва фаолларига боғлиқ. Ҳамма уйда қолишини назорат қилиш, дезинфекция ишларини тўғри ташкил этиш каби вазифалар бевосита Сиздан масъулиятни талаб этади. Биз бошидан не-не машаққатлар, уруш азобларини ўтказган ва енгган аждодларнинг авлодларимиз. Керак бўлса, туну кун бедор бўламиз. Ёзёвон тумани Беруний маҳалласи фаолларининг беэътиборлиги қанчалар қимматга тушганини тилга олишнинг ўзи биз учун оғир. Ана шу бепарволикнинг жабрини ким тортяпти?! Ўша аёл, оиласи, маҳалла аҳли эмасми?! Ахир ўша кунлари коронавируснинг ташвишли хабарлари кезиниб юрмаганмиди?! Маҳалладаги мутасаддилар бироз хушёрроқ бўлганида, меҳмон чорлашига томошабин бўлиб турмаганида, аҳвол шу даражага етиб бормаган бўларди. Бу ҳолат барчамизга сабоқ бўлсин.

Қадрдон Фарғоналиклар, маҳаллалар аҳли! 

Президентимиз топшириқларига кўра, ҳукуматимиз, вилоят ҳокими, туман ва шаҳарлардаги тегишли мутасаддиларга Сизнинг берадиган кўмагингиз битта: ўзингиз ва яқинларингизни шу офатдан ҳимоя қилиш. Олдимизга қўйилган талаблар ниҳоятда оддий-тозаликка қатъий риоя қилган ҳолда уйда қолиш, карантин талабларини бузмаслик. Бу билан юртимиздан бало даф бўлишига ҳар биримиз шахсий ҳиссамизни қўшган, бизнинг хавфсизлигимиз учун матонат кўрсатиб ишлаётган юртдошларимизга ёрдам бериш баробарида бутун жамиятимизни ундан холос этган бўламиз.