Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг юксак мақсадлари рўёби йўлида катта ишонч билдирилди
09:15 / 2020-09-01

Шу туйғу шукуҳи бугун мамлакатимиз бўйлаб оламшумул бунёдкорликка, аҳолининг турмуш фаровонлигига замин яратмоқда.


ПРЕЗИДЕНТ МАЪРУЗАСИНИ ЎҚИБ...

Мустақиллик юртдошларимиз онгу шуурида шукроналик билан бирга, Ватан равнақига дахлдорлик туйғусини ҳам уйғотди. Шу туйғу шукуҳи бугун мамлакатимиз бўйлаб оламшумул бунёдкорликка, аҳолининг турмуш фаровонлигига замин яратмоқда. 

Айниқса, истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда ўтказилаётган турли тадбирларда фуқароларнинг ҳаётдан розилиги, эртанги кунга бўлган қатъий ишончини мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби эзгу ғоялар ўз аксини топмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини ҳаяжон билан ўқидим.

Маърузада барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга урғу берилди. Жумладан, Юртбошимиз юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатига ҳам тўхталар эканлар, Юртимизда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилгани, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси тузилгани, ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлаганини таъкидладилар.

«Фарзандларимизнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш бундан буён ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолади», деди Давлатимиз раҳбари. Албатта, Президентимизнинг бу сўзлари барча ёшларнинг юксак мақсадлари рўёби йўлида катта ишончдир.

Ҳа, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида салмоқли ишларга қўл урилди. Хусусан, биргина жорий йил август ойида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига бағишлаб Самарқанд веб-форумининг ўтказилиши ҳам ёшлар ҳаётида янги саҳифа очди. Чунки у нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон ёшлари ҳаётини яхшилаш учун глобал ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани билан муҳим аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур маърузасидан ҳам олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олдик. Келгуси фаолиятимизда ҳам ёшларни миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларни нохолис ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратамиз. Зеро, ёшлар – келажак бунёдкоридир!

Жавоҳир ШАМСУДДИНОВ,
OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ижроия аппарати Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири