Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг таклифлари қўллаб-қувватланди
15:34 / 2020-07-17

Бухоро шаҳар халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш шаҳар бўлими ҳамкорлигида шаҳардаги 4-секторда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.


Бухоро шаҳар халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш шаҳар бўлими ҳамкорлигида шаҳардаги 4-секторда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда «Ҳар бир оила – тадбиркор» Давлат дастури асосида кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшларга кредитлар ажратишдан иборат.

Қабулда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди. Фуқароларни пандемия шароитида қийнаб келаётган муаммолар соҳа вакиллари томонидан жойида бартараф этилди.

Йиғилганларга пандемия шароитида давлат раҳбари томонидан яратилган қулайликлар, миллий иқтисодиётимизга таъсирини юмшатиш, айниқса, аҳоли даромадларининг камайиб кетишига йўл қўймаслик бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини фаол қўллаб-қувватлаш юзасидан қилинаётган ишлар атрофлича тушунтириб ўтилди.

– Учрашувда контейнер олиб, унда тикув цехи, сартарошхона, маиший техникаларни созлаш каби тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш бўйича таклифимни билдирдим, – дейди Гулчорбоғ МФЙда яшовчи фуқаро Сабоҳат Давронова. – Мутасаддилар томонидан таклифим инобатга олинди ва менга ҳар томонлама кўмак берилди. Энди мен ҳам ўз бизнесимни йўлга қўяман.

Шу куни кўплаб ишсиз ёшлар ғалладан бўшаб қолган ерларда такрорий экин экиш учун ўз таклифини илгари сурди. Мазкур таклиф ҳамкор ташкилотлар билан бирга қўллаб-қувватланди. Уларга ҳудуддаги ғалладан бўшаб қолган ерлардан экин экиш учун ер ажратилди.

Бухоро шаҳар халқ қабулхонаси томонидан бу борадаги тадбирлар доимий амалга ошириб келинмоқда.