Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларни комиллик сари етаклаб...
16:30 / 2020-09-30

Пойи Калон атрофи зиёратчилар билан гавжум.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Бухоро шаҳридаги Пойи Калон мажмуасида жойлашган Мир араб мадрасаси, Минораи Калон, Масжиди Калон ёдгорлигидан фоторепортаж тайёрлаш учун тарихий қадамжолар сари йўл олдим. Доимгидек мажмуа қуёшни қарши олиб, мавжланиб турарди. 

Пойи Калон атрофи зиёратчилар билан гавжум. Ҳунармандчилик расталарида сайёҳлар ноёб буюмларни томоша қилмоқда, ёшлар тарихий масканда эсдалик учун суратга тушмоқда... Мажмуа олдида китоб мутолааси билан банд аёл эътиборимни тортди. Китобхон инсонларга ҳурматим ўзгача бўлгани боис, аёлни суҳбатга чорладим.

– Касбим педагог, - саломлашгач сўз бошлади ўзини таништириб. – Лейли Ҳамидоваман, 37 йилдан буён ёш авлод тарбияси йўлида хизмат қиламан. Айни пайтда Бухоро шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида раҳбарлик қилиш билан бирга, ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келяпман. 

Ёшлик давримнинг кўп вақти Пойи Калон мажмуаси ёнида жойлашган Наршахий номидаги вилоят болалар кутубхонасида ўтган. Дугоналарим билан Навоий асарларини севиб мутолаа қилганмиз. 

Ўқувчиларимда ҳам китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратганман. Ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантиришда китобнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Китоб инсонни комиллик сари етаклайди.

photo_2020-09-30_16-39-53.jpg