Ёшларга 100 гектар ер ажратилди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида Сарчашма қишлоғилик ёшларга 100 гектар ер майдони ажратилди.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида Сарчашма қишлоғилик ёшларга 100 гектар ер майдони ажратилди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманининг Тожикистон билан чегарадош бўлган Сарчашма қишлоғининг ёшлари билан учрашувда ишсиз ёшларнинг мавсумий бандлигини таъминлаш, уларни томорқалардан мақсадли фойдаланишга, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида вилоятнинг бошқа туманларидан ер ажратиб бериш ҳақида ваъда берган эди.
Шу мақсадда Ғузор туманининг Шакарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳудуддан 100 гектар ер майдони деҳқончилик қилиш учун уларга ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими шу ҳудудда сарчашмалик ёшлар билан учрашувда таъкидлаб ўтди.
Учрашувда сарчашмалик 33 нафар ёш ерли бўлди. Шу куннинг ўзида ёшларга ажратилган ер шудгорланиб, экин экиш учун тайёрлаб берилди. Шунингдек учрашувда ер ажратилган ҳудудда сарчашмалик ёшларнинг мавсум давомида у ерда туриб ишлаши учун 100 ўринга мўлжалланган замонавий типдаги, иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган “Ёшлар палаткаси” қуриш масаласи ҳам таъкидлаб ўтилди.
Келгусида бу каби лойиҳалар вилоятнинг барча ҳудудларида амалга оширилиши айтиб ўтилди.