Ёшларга 1 гектардан ер ажратилди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бўлган лалми ерлардан 65 нафар банд бўлмаган ишсиз ёшларга боғдорчилик, деҳқончилик қилишлари учун бир гектардан ер майдони ажратиб берилди.

Ёшларга ер ажратиш жараёнида махсус техникалар орқали ерлар ҳайдатилиб, экинга тайёр ҳолда келтирилди ҳамда туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар мутахассислари томонидан ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, деҳқончилик ишларини олиб боришдаги тегишли кўникма ва тавсиялар берилди.
– Ёшларга қаратилаётган бундай эътибордан жуда мамнунмиз, – дейди Яккабоғ шаҳридаги “Жамбил” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Мейлиев. – Келажакда ажратилган ердан оқилона ва самарали фойдаланиб, оиламиздаги иш билан банд бўлмаган ака-укаларимизни, тенгдошларимизни ҳам фойдали меҳнатга жалб қиламиз. Деҳқончилик, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириб, бозорларимиз тўкинлигига ҳисса қўшамиз.