ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БАНДЛИГИ: бу ўта долзарб вазифани амалга ошириш учун соҳада янги тизим яратилади
Бугун коронавирус пандемияси жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш тармоқларига жиддий зарба берди.
Бугун коронавирус пандемияси жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш тармоқларига жиддий зарба берди. Бунинг натижасида дунё меҳнат бозоридаги вазият кескин ёмонлашиб, ишсизлар сони кундан кун ортиб бормоқда.
Табиийки, мазкур салбий ҳолат дунё мамлакатлари қатори давлатимиз олдига ҳам, энг аввало, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш, одамларга зарур даромад манбаи яратиш каби муҳим вазифаларни ҳал этиш, бу борада жиддий чоралар кўришни тақозо этади.
Айниқса, неча ойки давом этиб келаётган карантин шароитида ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги таъсирчан механизмларини амалиётга татбиқ этиш, аҳолини тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб қилиш, ишга жойлашишга муҳтож аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш сифатини ошириш ҳар қачонгидан-да муҳим масалага айланди.
Шу нуқтаи назардан, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши бу борада амалга оширилган ишлар, соҳада йўл қўйилган камчиликларни яна бир бор чуқур таҳлил этиш, галдаги вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда хотин-қизлар ва ёшлар мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил этиб, жамиятимиздаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш, бу борадаги муаммоларга ечим топишда уларнинг иштироки ва роли алоҳида ўринга эга.
Шу боис, сўнгги йилларда мазкур икки йўналиш бўйлаб Ўзбекистонда давлат сиёсатини маҳалла даражасигача юритадиган вертикал тизим яратилди. Хусусан, жойларда бу ишга масъул бўлган идора ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган аниқ вазифа ва йўналишлар белгилаб берилди.
Бироқ тан олиш керак, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас. Шу сабабли мазкур видеоселектор йиғилишида Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари шу йил Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида юртимиз тарихида илк бор камбағаллик, камбағал оилалар ҳақида айтиб ўтгандан сўнг мамлакат миқёсида камбағалчиликни камайтириш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилган эди. Айтиш лозимки, «темир дафтар» тизими ана шундай эзгу ташаббуслардан бири бўлди.
Эътиборлиси, ўтган қисқа вақт давомида мамлакатимиздаги ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳарча ва овул фуқаролар йиғинида аҳоли ва оилалар ҳисобини юритишни назарда тутувчи «Темир дафтар» тизими жорий этилиб, бугунги кунда мазкур тажриба асосида маҳаллаларда якка тартибдаги хонадонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати мунтазам акс эттириб борилмоқда.
Яна ҳам аниқроқ айтганда, «темир дафтар» кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, доимий ишсиз, карантин туфайли ишсиз қолган ҳамда оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролардан иборат аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш, бунинг учун улар билан манзилли ва мақсадли иш олиб бориш йўлида муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ташаббуснинг яна бир асосий мақсадларидан бири, «темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминлаб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш вазифа сифатида белгиланган.
Видеоселектор йиғилишда мазкур тизим аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда яхши самара бераётгани таъкидланиб, унинг давоми сифатида эндиликда ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» шакллантирилиши ва бу рўйхатлар «темир дафтар»дан алоҳида бўлиши белгиланди. Қолаверса, мазкур рўйхатга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши, бунинг натижасида эса улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйиш қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизими Хатирчи тумани ва Янгиер шаҳри мисолида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга ушбу тизимнинг намунавий шаклини ишлаб чиқиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятнинг биттадан шаҳар ва туманида, яъни 28 та ҳудудда синовдан ўтказиш вазифаси қўйилди.
Жумладан, жойлардаги сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган эзгу ғоя асосида амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига, одамларимизнинг мамлакатимиз келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга замин яратаётир.
Видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари «Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгаради...» дея таъкидлаши юқоридаги эзгу ғоя ҳаётимизда муҳим ўрин тутиши кераклигини барчамизга яна бир бор эслатди, десак муболаға бўлмайди.
Йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, уларга психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш, ёлғиз кекса аёллар билан ишлашда патронаж ҳамширалар, ёшлар, маҳалла ва оила бўлимларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш борасида бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди. Шу билан бирга, «Дафтар»лар билан ишлашда нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, улар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жазони ўтаб қайтганларнинг ижтимоий мослашуви, ёшлар ва аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш, уларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш ва бу ишларни амалга оширишга «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг салоҳиятини сафарбар этиш соҳадаги ишларни мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариши, шубҳасиз.
Маълумки, ҳар йили юртимиз умумтаълим мактаблари ва академик лицейларини ярим миллионга яқин йигит-қизлар тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўяди. Албатта бу жуда катта рақам бўлиб, битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масала ҳисобланади. Қолаверса, ўрганишлар давомида маълум бўлишича, бугун юртимизда эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 55 фоизи ўрта маълумотли бўлиб, ишсиз ёшларнинг ҳам кўпчилиги замонавий билим ва ҳунарларни эгалламаган. Бу ҳолат табиийки, улар бандлигини таъминлашда маълум қийинчиликларни юзага келтиради.
Шунга қарамай, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 12 минг 186 нафар аёл тикувчилик, сартарошлик, пазандачилик, психолог, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик кўникмалари каби йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилди. 13 минг 922 нафар аёл касбга ўқитиш марказларида касбга тайёрланди. 17 минг 448 нафар хотин-қизлар ҳунармандчилик, 12 101 нафари касаначилик соҳаларига жалб этилди. 4 минг 873 нафар аёлларни маҳаллалардаги тажрибали уста-ҳунармандларга (зардўзлик, дўппидўзлик, каштачилик, гилам тўқиш, заргарлик, қуроқчилик) бириктирдик. Бироқ тан олиш лозимки, бу қилинган ишлар етарли эмас.
Шу боис видеоселекторда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Муҳтарам Президентимиз бу ҳақида сўз юритар экан, “Ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйсак, уларнинг муносиб иш топишига кўмаклашсак, кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммолар ҳал бўлади. Бунинг учун нафақат давлат таълим муассасалари, балки мингдан зиёд нодавлат касб-ҳунар таълими марказларини ҳам жалб қилиш зарур, – дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
Унга кўра, эндиликда соҳада мутлақо янги тизим жорий қилиниб, нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ йўналтирилиши, шунинг 10 миллиони ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга, 90 миллиони эса ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун сарфланиши белгиланди.
Қолаверса, «Ижтимоий шартнома» орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган ёшлар ва аёлларга таълим харажатлари учун 1 миллион сўмгача субсидия берилиши ҳамда касб ва лавозимлар классификаторини бугунги замон ва меҳнат бозори талабларига мослаш борасида зарур ишларни амалга ошириш бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилиши аниқ.
Билдирилган фикр ва таклифлардан энг муҳим хулоса шуки, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш, бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш лозим. Ана шунда соҳада кўзланган мақсадларга эришилади.

Раҳмат МАМАТОВ,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири