Ёшлар учун онлайн фестиваль
Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий телерадиокомпания мазкур ижодий лойиҳанинг ҳамкорлари саналади.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамкорлигида тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи онлайн фестиваль ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий телерадиокомпания мазкур ижодий лойиҳанинг ҳамкорлари саналади.
Фестиваль миллий тасвирий ва амалий санъатнинг қадимий мактаби, анъаналарини сақлаб қолиш, ёшлар ижодини замонавий технологиялар орқали кенг жамоатчиликка таништириш каби мақсадларни кўзлайди. Бадиий таълим йўналишидаги ўқув даргоҳларидаги илғор маърифий-инновацион усулларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ижодий ишларнинг сони, мавзуси, ўлчами, техникаси чегараланмаган. Ижод намуналари 1 июнга қадар қабул қилинади.
Ғолиблар ҳамда энг сара ижодий ишлар ҳақида маълумот 20 июндан 1 июлгача ташкилотчилар ва ҳамкорлар веб-сайтида эълон қилинади.