Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ҳуқуқлари жаҳон эътиборида
17:05 / 2020-08-15

Шу йилнинг бошидан буён “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ вазият глобал ҳаёт кун тартибидаги марказий масала бўлиб келмоқда.

Самарқанд форуми 

Халқаро ёшлар кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Самарқанд форуми дунё ёшларини бирлаштирди. 

Давлатимиз раҳбари жаҳон ёшларига йўллаган табригида “Ҳозирги замонда интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшлар барқарор тараққиётнинг драйверига айланмоқда. Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшлари мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқмоқда”, деб эътироф этди. 

Мамлакатимизда аҳолимизнинг 60 фоизидан зиёдини ташкил этадиган ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Сўнгги йилларда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид бир қатор қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди. Шунингдек, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари ўз фаолиятини бошламоқда. Президентимиз ташаббуси билан “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси ишлаб чиқилмоқда, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индекси жорий этилмоқда.

Шу йилнинг бошидан буён “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ вазият глобал ҳаёт кун тартибидаги марказий масала бўлиб келмоқда. Янги коронавируснинг тарқалиши бутун дунёда жиддий иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келди. Аҳоли, биринчи галда ёшлар ана шу таҳдидларга жавобан давлатлар ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилишини талаб этадиган кўплаб муаммоларга тўқнаш келди.

Самарқанд форумида ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳимлиги, уларнинг долзарб эҳтиёжларини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий, минтақавий ва глобал стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда бевосита иштирок этишлари учун ёшларга имконият яратиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур Конвенция том маънодаги янги ҳужжат бўлиб, унда ёшларнинг ҳозирги замонда дунё миқёсида эътироф этилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Навқирон авлоднинг ҳозирги замонда дунё миқёсида эътироф этилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган мазкур янги ҳужжатнинг муҳокамаси Самарқанд форумининг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Шу маънода, ёшлар салоҳиятини муносиб баҳолаш имконини берадиган ушбу конвенция келгусида ёш авлод ҳаётига доир кўплаб йўналишларнинг янада шиддатли ривожланиши учун хизмат қилиши, шубҳасиз. 

Гуллола Усмонова,
Избоскан тумани, 2-ўрта мактаб ўқитувчиси.