French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламенти ташкил этилди
16:36 / 2020-06-30

Жаҳонда ўз ўрни ва мавқеи сақланиб қолишини истаган ҳар бир халқ ёшларга алоҳида эътибор қаратади.


Жаҳонда ўз ўрни ва мавқеи сақланиб қолишини истаган ҳар бир халқ ёшларга алоҳида эътибор қаратади.

Шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.

Ёшлар ҳақида сўз юритганда, бу жиҳатдан Ўзбекистон дунёдаги энг бой давлат, деб айтишга тўла ҳақлимиз. Чунки биздаги каби аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этадиган давлатлар дунёда жуда кам.

Муҳими, юртимизда уларга қаратилаётган эътибор. Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллашмоқда.

Яратилаётган имкониятлардан фойдаланаётган билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга ёшлар тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётир.

Аммо ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Уларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш учун эса ёшларнинг ўзи ташаббус кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ҳам Сенатда Ёшлар парламенти тузилди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Ёшлар куни муносабати билан йўлаган табригида юртимиз йигит-қизларини қутлаш билан бирга Олий Мажлис Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилгани қувончли воқеа бўлганини қайд этди.

«Шу фурсатдан фойдаланиб, Ёшлар парламентига улкан муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, у ўғил-қизларимизнинг ўз фикрларини баралла айтиши учун, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш имконини беради. Биз сизларнинг фикр-мулоҳазаларингизни тинглашга, ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга, сизлар билан ҳамнафас ишлашга ҳамиша тайёрмиз!», дейилган Сенат раиси табрик сўзида.

⠀Юртимиз ҳаётида ўзига хос янгилик бўлган Ёшлар парламентига энг фаол, илму тафаккури билан ажралиб турадиган ёшлар жалб этилиб, уларнинг салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ёшлар учун янги имкониятлар эшиклари очилади.

Бу тажриба парламент соҳасида ёшликдан кўникма ҳосил қиладиган, «парламент қозони»да қайнаб чиниқадиган бўлажак сиёсатчилар мактабига айланса ажаб эмас.