Ёшлар иттифоқи кафиллиги: 18 ёшли йигит оиласи бағрига қайтди
Хабарингиз бор, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида адашиб жиноят йўлига кирган ёшлар суд залидан озод этилмоқда.
Ёшликнинг турфа йўллари бор. Бу йўлларда манзилларимизни хилма-хил ранглар билан безаймиз. Аммо айрим вақтларда шошиб, ақлга эмас ҳиссиётларга таяниб, манзилларимизни қора рангларга бўяб қўямиз. Баъзида умримизнинг энг мазмунли ва завқли онларини адашиб қафас ичида ўтишига сабабчи бўлиб қоламиз.
Хабарингиз бор, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида адашиб жиноят йўлига кирган ёшлар суд залидан озод этилмоқда.
Фарғона шаҳар судида ўтказилган судда андижонлик 2001 йилда туғилган Иззатулло Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, Фарғона шаҳар судининг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этилган эди.
Адашиб жиноят йўлига кирган Иззатуллони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши кафиллик хати асосида суд залидан озод этилди ва оиласига қайтарилди.
Адашган ёшларимизга яна бир бор имкон берсак, мақсади томон ҳаракат қилиб, келажакда яхши инсон бўлишига ишонамиз.
Авазбек АРАББОЕВ