Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар – ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси
17:41 / 2020-08-27


Парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ёшлар парламенти томонидан ташкил этилган тадбирда Ёшлар парламенти ёшларни сиёсий майдонга жалб этишда улкан қадам бўлгани, эртамиз эгаларининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишда Олий Мажлиснинг бевосита иштироки катта самара бераётгани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшлари мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқмоқда. Мамлакатимиз ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этувчи давлат сиёсатини амалга оширишда минтақада локомотивлик вазифасини бажармоқда. Ёшлар ўз билим ва салоҳиятини намоён этишлари учун барча жабҳада кенг кўламли шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

4.jpg

Шу жиҳатдан Олий Мажлиснинг ҳар икки палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилиб, унга ҳар томонлама салоҳиятли, билимли ва зукко ёшлар жалб этилди. Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш ҳамда ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришда вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш Ёшлар парламентининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Учрашувда ёшларни парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларига жалб этиш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш юзасидан янги ва устувор йўналишларни белгилашда уларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашишга қаратилган тадбирларда Ёшлар парламентининг ролини ошириш бўйича қилинадиган ишларга ҳам эътибор қаратилди.

Давра суҳбати давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, ташаббускор, билимли ва тадбиркор ёшлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шу билан бирга, келгусида ўз иш фаолиятини қандай олиб бориши, Ёшлар парламенти олдидаги муҳим вазифалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

8.jpg

17.jpg