Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотлардан қай даражада хабардор?
09:49 / 2020-03-02

Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ватан келажаги ёшлар қўлида“ шиори остида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ватан келажаги ёшлар қўлида“ шиори остида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад-мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказишдан иборатдир.

Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, тадбир талабаларни “Хавфсиз шаҳар” концепцияси билан таништиришдан бошланди. Ёшлар институт очиқ майдонида ташкил этилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мавжуд техник воситалари ишлаш тартиби ҳамда видеокузатув, таҳлилий “ақлли датчик”лар тизимлари, шунингдек, қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилган бошқа ахборот тизимлари билан таништирилди.

Сўнг Ўзбекистон Транспорт прокурори Адлия катта маслаҳатчиси Маъруфхон Ходжаев Ички Ишлар Вазирлиги транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов ҳамроҳлигида институтда ёшлари учун яратилган ўқув шароити ва тарбия жараёнини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.

Республика Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев институтда “қўшма таълим дастури” дастури асосида таълим бераётган белоруслик олимлари билан суҳбатлашди. Уларни ёшларга инновацион таълим шароитларини яратиш борасидаги таклифларини тинглади.

Ташриф давомида Маъруфхон Ходжаев институт битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинарни кузатди. Бу борада институт раҳбарияти билан фикр алмашди.

Ташриф сўнгида институт ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Очиқ мулоқот давомида Республика Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев ва Ички Ишлар Вазирлиги транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатовлар суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кучайиб бораётганлиги ва бу борада ёшлар ҳамиша огоҳ бўлиши лозимлиги таъкидланди. Ёшларнинг мулоҳазалари, таклифлари тингланди.