Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ихчам ва камхарж тўй тарафдори
17:12 / 2019-11-11

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилган тадбирда ёшларнинг шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари тингланди.


Сир эмас, орамизда ихчамлаштирилган тўй тарафдорлари билан бир қаторда ҳою ҳавас ортидан дабдабали тўйни орзу қилувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Хўш, бу борада тарафларнинг қайси бирининг юки оғирроқ? Айниқса, ёшлар бу борада қандай фикрда?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилган тадбирда ёшларнинг шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

“Намунали тўй ва маросимлар – жамият кўрки” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда асосий эътибор тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибли ўтказишга қаратилиб, бу борада ёшларнинг фикри ўрганилди.

Жумладан, 1 минг 500 нафар талаба ўртасида тўйларни ихчамлаштириш юзасидан сўровнома ўтказилди. Сўровномада иштирок этган ёшларнинг аксарият қисми никоҳ тўйларини ихчамлаштириш борасидаги қонун ҳужжатларини маъқуллаб, ижобий фикр билдирди.

Тадбир доирасида шунингдек, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, “Нуроний“ жамғармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда тўйларни ихчамлаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, миллий урф-одатларимиз мужассамлашган, камхарж, замонавий тўй лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа асосида вилоятнинг 4 та ҳудудида жорий йил якунига қадар намунали тўй ўтказиш режалаштирилди.