Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар фестивалида спорт майдончаси очилди
16:28 / 2019-10-17

Ёшларнинг кундалик ҳаётини фойдали мазмун билан тўлдиришга қаратилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент фармацевтика институтида фестивал бўлиб ўтди.


Ёшларнинг кундалик ҳаётини фойдали мазмун билан тўлдиришга қаратилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент фармацевтика институтида фестивал бўлиб ўтди.

Ташаббуснинг биринчи йўналишига асосан талабаларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишлари асосида учрашувлар бўлди. Институт театр – студияси аъзолари ўртасида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов иштирокида “Санъатга ошуфта қалблар” ва“Ранглар бағридаги Ватан” мавзусида рассомлар танлови ўтказилди.

Талабаларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш учун эса спорт залида талабалар ўртасида шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Шу жараёнда талабалар учун янги спорт майдончаси топширилди.

photo5276449864273734827.jpg

Ташаббусларда компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳам кенг ўрин олган. Шу боис “Компьютер саводхонлиги” мавзусида соҳа мутахассислари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда институтда талабаларга туҳфа этилиши режалаштирилаётган Талабалар турар жойи ҳақида маълумотлар берилди. Яқинда бу бинони битиши айтилмоқда.

Албатта, ташаббуснинг тўртинчи йўналиши яъни маънавият масаласи ҳам ташкилотчиларнинг эътиборида эди. Шунинг учун фестиваль доирасида “Шарқ зиёкори” ва “Ўзбекистон” нашриёти ходимлари ярмарка ташкил этишди. Шунингдек, “Шарқ юлдузи” журнали редактори Сирожиддин Рауф, “Ёшлик” журнали редактори Фахриддин Ҳайит иштирокидаги давра суҳбати ёшларни янги ғояларга руҳлантирди.

photo5276449864273734831.jpg

Айниқса, талаба қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида институт қошида ташкил этилган “Пазандалик сирлари”, “Карвин”, “Тўқувчилик” тўгараги аъзоларининг меҳнати маҳсули бўлган маҳсулотлар ҳаммани ҳайратда қолдирди. Унда ҳар бир вилоятнинг миллий урф-одатлари бўйича кўргазма ташкил қилди.