Ёшлар эътирофи – 2019 ғолиблари тақдирланди
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар эътирофи – 2019” мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар эътирофи – 2019” мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан 2017 йилдан буён анъанавий ўтказилаётган мазкур тадбир жамоатчиликнинг барча соҳаларида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларни, шунингдек, ёшларга тегишли давлат сиёсатини амалга оширишда ўрнак кўрсатиб келаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Йил эътирофи” номинацияси ғолиби бўлди.
Мукофот эгалари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгашининг махсус дипломи ва статуэтка билан тақдирланди. Тадбир якунида намойиш этилган концерт дастури ўзгача кайфият бағишлади.


