Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлигига кўмаклашувчи “Call markazi” ишга тушди
16:19 / 2020-07-08

Бухоро Ёшлар марказида ёшлар бандлигига кўмаклашувчи “Call markazi” ишга тушди.


Бухоро Ёшлар марказида ёшлар бандлигига кўмаклашувчи “Call markazi” ишга тушди.

Марказ вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вилоят бандлик бошқармаси, халқ қабулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, олий таълим муассасалари, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Марказ ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, ишсиз ёшларни мавсумий ёки доимий ишларга, шунингдек, касб-ҳунарга йўналтириш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари билан музокаралар ўтказиб, мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни аҳолига, айниқса, ёшларга етказиб боради. Шунингдек, ўтган йиллар давомида республика бўйича касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларини тамомлаган, бироқ бандлиги таъминланмаган воҳа ёшлари базасини шакллантириб боради.

Марказда қисқа рақамли 1093 «Ишонч телефони» ташкил этилган. Алоқа операторлари томонидан келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда ишчи органга тақдим этиб борилади.