Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тадбиркорлар бизнес форуми
16:28 / 2016-07-05

Жиззахда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II республика ёш тадбиркорлар бизнес форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жиззахда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II республика ёш тадбиркорлар бизнес форумининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ёш тадбиркорлар, давлат органлари, тижорат банклари ҳамда бизнес юритишга кўмаклашувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз жадал ривожланаётгани, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг етакчи кучга айланаётгани халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– “Менинг бизнес ғоям” танловининг мамлакат босқичида “Машина шиналаридан резина гранулалари ишлаб чиқариш” номли лойиҳа билан қатнашиб, “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 20 миллион сўмлик имтиёзли кредитини олиш ҳуқуқига эга бўлдим, – дейди Жиззах иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Сабоҳат Узоқова. – Давлатимиз томонидан биз, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажагимизга мустаҳкам пойдевор яратиш билан бирга, аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Тадбирда мутахассислар ёш тадбиркорлар фаолиятида учраётган айрим муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқди. Муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг йўл-йўриқлари тўғрисида маслаҳатлар берилди.

Бизнес ғоялари саралаб олинган 8 нафар иштирокчи форумнинг мамлакат босқичида иштирок этади.