English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ёш тадбиркор ва фермерлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
16:59 / 2017-08-02

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида ёш тадбиркор ва фермерлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида ёш тадбиркор ва фермерлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Ёш тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг самарали фаолият юритиши учун кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Фарғона туманидаги асаларичилик ишлаб чиқариш-ўқув марказида бўлиб ўтган мулоқотда тижорат банклари масъул ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар ва ёшлар иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати навқирон авлод вакилларининг турли соҳаларда ўз салоҳияти ва имкониятини кенг намоён этишида муҳим омил бўлмоқда. Буни вилоят ёш фермер ва тадбиркорлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Ёш тадбиркорларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан беҳад мамнунмиз, – дейди Қувасой шаҳридаги “Қодиржон евро сервис” хусусий корхонаси раҳбари Камолиддин Қурбонов. – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бизга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр. Биз ягона мақсад сари бирлашиб, юртимизнинг жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Ёш тадбиркор ва фермерлар ўз ютуқлари ва ҳозирги кунда соҳага қаратилаётган катта эътибор тўғрисида фикр алмашди. Тадбиркорликни йўлга қўйишдаги муаммолар очиқ ўртага ташланди. Мутахассислар ёшларга тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни амалга оширишда банк кредитларидан фойдаланиш каби масалалар юзасидан тушунча ва тавсиялар берди.