English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш сайловчи – 2019” ёшлар форуми
16:39 / 2019-12-04

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳар Ёшлар марказида "Ёш сайловчи - 2019" ёшлар форуми бўлиб ўтди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳар Ёшлар марказида "Ёш сайловчи - 2019" ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, Ёшлар иттифоқи вилоят, туман кенгаши етакчилари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда ёшларнинг иштироки, сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек, вилоятда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

400 нафардан зиёд йигит-қиз қатнашган тадбирда ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида “Ёшлар сайлов участкаси” ташкил этилиб, уларга “Сиз қайси партиядан ўз номзодини кўрсатган депутатга овоз берасиз?” мурожаатли бюллетень тарқатилди. Сайлов натижаларига кўра, тадбирда 128 овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юқори натижа кўрсатди.

photo5420571275757202564.jpg

photo5420571275757202565.jpg