Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш режиссёрларга фильм суратга олиш учун қарийб 7 миллиард сўм ажратилади
19:11 / 2020-08-25

Бу ҳақида «Ўзбеккино» миллий агентлигининг баёнотида маълумот берилмоқда.


Ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фильм яратиш учун 7 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилади ва 4 миллиард 750 миллион сўм инвестиция йўналтирилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлигининг баёнотида маълум қилинди.

«Туб ўзгаришлар ёшлар студиясининг фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди. «Ўзбеккино» қошида ҳомийлар маблағлари ҳисобига 150 ўринли ёшлар кинолабораторияси ташкил этилди. Ҳукумат томонидан асбоб-ускуна ва жиҳозлар хариди учун 671 миллион сўм маблағ ажратилди.

Фильмлар ва сериаллар ишлаб чиқариш учун Ёшлар ижодий-тажриба студиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 5 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Таъкидлаш керакки, кинолабораторияда ёш киноижодкорлар семинарлар, ўқув машғулотлари ўтказади, киномаҳсулотларни томоша қилади ва ўз меҳнат маҳсулларини яратади. 6 нафар ёш мутахассис тажриба орттириш учун «Мосфильм»га уч ойлик пуллик ўқишга жўнатилиши ҳам бунга яққол мисолдир.

«Ўзбеккино» қошидаги Ёшлар студияси томонидан 2019 йилда умумий қиймати 1 миллиард 457 миллион сўмлик 13 та қисқа метражли фильм, 1 та бадиий фильм ва 5 та «Зумраша» киножурнали сони яратилган.

2020 йилда 5 та бадиий фильм, 1 та сериал, 2 та қисқа метражли тарихий фильм, 1 та қисқа метражли фильм ва 2 та алманах, умумий ҳисобда 25 та қисқа метражли фильм, шу қаторда 16 сюжетли 4 та «Зумраша» киножурнали сонини яратиш учун давлат бюджети маблағларидан 6 млрд 718 млн сўм ажратилиши, шунингдек, қўшимча 4 млрд 750 млн сўм инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган. Кўп фильмлар «Ўзбеккино» МАнинг янги — «Дебют» лойиҳаси шартларига мувофиқ танлов асосида саралаб олинади», дейилади «Ўзбеккино» миллий агентлиги баёнотида.

Реклама ҳуқуқи асосида