Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш оилаларга – “Камолот” уйлари
16:58 / 2015-01-12

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар, хусусан, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.

– “Камолот” уйларининг имтиёзли шартлар асосида ёш оилаларга тақдим этилаётгани ёшларни қўллаб-қуватлаш ва оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган эзгу мақсадларга хизмат қилиш билан бирга, уларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда, – дейди тумандаги “Хадичахон ая” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева. – Бутун дунёда уй-жой масаласи долзарб муаммо бўлиб турган бир пайтда бизнинг юртимизда ёш оилаларга бундай алоҳида эътибор қаратилиб, замонавий уй-жойлар қуриб берилаётгани ҳар қанча таҳсинга сазовордир.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2 миллиард 350 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан қурилган тўрт қаватли турар жой биносининг уч ва тўрт хонали ўттиз икки хонадони калитлари фан, санъат, адабиёт ва спорт йўналишида юксак натижаларга эришган ёш оилаларга топширилди.

– Уйнинг узоқ муддатли ипотека кредити асосида берилгани биз, ёшлар учун оталарча ғамхўрлик ва улкан имкониятдир, – дейди янги уй соҳиби, белбоғли кураш бўйича икки карра Осиё ва жаҳон чемпиони Рустамжон Умаров. – Турмуш ўртоғим билан уй-жой қуриш ташвишидан қутулдик. Энди ўз устимизда изланиб, фарзандларимизни етук инсонлар этиб тарбиялаш, эл-юртга кўпроқ наф келтиришдек олий мақсадлар билан яшаймиз. Бундай имкониятлар учун Юртбошимиздан миннатдормиз.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқди.