Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш оилалар билан учрашув бўлиб ўтди
16:18 / 2020-02-08

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Китоб олами” савдо мажмуасида ёш оилалар билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Китоб олами” савдо мажмуасида ёш оилалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Mарказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, Олий Mажлис Сенати аъзоси Дилором Tошмуҳаммедова иштирок этди. 

Учрашувда Дилноза Каттахонова республикада ёшларга, ёш оилаларга яратилаётган имкониятлар, ёш оилалар ажримини олдини олиш, ёш оилалар ҳаётини янги босқичга олиб чиқиш, намунали ёш оилаларни ҳаёт тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади. 

IMG_1919.JPG

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ҳам ёш оилалар манфаатини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йилда Mарказий Кенгашда хотин-қизлар билан ишлаш учун алоҳида бўлим — Ёш оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилди. Ижтимоий-иқтисодий оғир ҳолатда бўлган, ажрим ёқасидаги нотинч ва муаммоли ёш оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Ёш оилаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги”, “Mустаҳкам ва соғлом оилани барпо этамиз!” шиори остида тарғибот лойиҳаси, “Соғлом оила-ишончли келажак”, “Оила — муваффақият гарови” лойиҳалари республика миқёсида ўтказилмоқда. 

Олий Mажлис Сенати аъзоси Дилором Tошмуҳаммедова ўз сўзи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Mажлисга мурожаатномасида ёшлар ва ёш оилалар масалалари бўйича берилган топшириқлар ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди. Раҳбар аёлнинг оила ва меҳнат фаолиятидаги вазифалари, бахтли оила қуришда аёл ва эркакнинг асосий бурчларига алоҳида тўхталди. 

Tадбир очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди. Очиқ мулоқот давомида ёш оила вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. Учрашувда 80дан ортиқ ёш оила вакиллари ва оила қуриш арафасида турган ёшлар иштирок этди.

IMG_1922.JPG

IMG_1931.JPG