Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мутахассислар ишли бўлди
18:52 / 2015-03-13

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 131 корхона, ташкилот ва муассаса 392 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 131 корхона, ташкилот ва муассаса 392 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада мамлакатимизда аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасида 49 мингдан зиёд иш ўрни яратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 50 мингдан ошириш режалаштирилган.

– Бу йил Нукус қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш мутахассислиги бўйича тугатаман, – дейди Амир Ешбоев. – Ярмаркада “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали билан уч томонлама шартнома тузишга эришдим. Дипломни олгач, шаҳар алоқа бўлимида мутахассислигим бўйича иш бошлайман.