Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш китобхонлар беллашуви
13:53 / 2019-08-26

Термизда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.


Термизда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Буюк аждодларимизнинг нодир меросини кенг ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган танловда ёш китобхонлар “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” шартлари бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган 48 минг 288 нафар ёшдан 40 нафари вилоят босқичида қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёшлилар орасидан Жарқўрғонлик Шаҳзода Ўролова, 15-19 ёш тоифасидагилар ўртасида Шўрчи туманидан Шоҳсанам Ҳазратқулова, 20-30 ёшли китобхонлар ўртасида Жарқўрғон туманидан Нурислом Чориев ғолиб бўлди. Улар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

5.jpg

13.jpg

8.jpg