French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ижодкор китобининг тақдимоти​
21:07 / 2020-02-21

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкор Наргиза Асадованинг "Аталган кунлар" номли ҳикоялар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкор Наргиза Асадованинг "Аталган кунлар" номли ҳикоялар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи чоп этган китобдан муаллифнинг бир қатор ҳикоялари ўрин олган. 

photo5368545769965071638.jpg

Муаллиф ҳикояларидаги ортиқча китобийлик, сохталикдан холилик, самимият, бадиийлик билан йўғрилган баён услуби, теран мулоҳазалари китобхонни мушоҳадага чорлайди. Айни пайтда ҳикояларда муаллифнинг ҳаётий позицияси яққол сезилиб туради.

"Атиргул" ҳикоясидаги драматик ҳолатларнинг қисқагина матн воситасида ўта таъсирчан тарзда ифодаланиши, "Бир туп райҳон"даги қаҳрамонлар тасвири, аввало, уларнинг портрети, феъл-атворининг маҳорат билан чизилгани, "Ҳолва", "Бегона" каби ҳикояларда эса ўзбек аёли дунёсини татбиқ этиш борасидаги руҳий-психологик кузатувлар, "Баҳор шудринги" ҳикоясидаги оғир, трагик воқеликнинг ҳиссий-ҳаққоний тасвири ўқувчига манзур бўлиши шубҳасиз. 

photo5368438378602802369.jpg  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наргиза Асадованинг "Ишқ остонаси", "Юрагимнинг сарҳадлари", "Настарин" номли шеърий тўпламлари чоп этилган.