Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш чемпионлар янада кўпаяди
15:37 / 2020-01-24

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуриш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Акс-садо

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшларимиз учун янги оммавий спорт объектларини қуриш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва уларнинг спорт билан шуғулланиши учун қулай шароит яратиш мақсадида жорий йилда 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдони, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт зали, 32 та теннис корти қурилиши учун 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу саъй-ҳаракатлар амалга оширилса, энг чекка туманларда барпо этиладиган замонавий спорт иншоотларида болалар ва ўсмирлар, хотин-қизлар ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. 

Ушбу спорт иншоотларини қуришда маҳаллий шароитни инобатга олиб, янги технология ва енгил конструкциялар асосида лойиҳалаштириш ишлари режалаштирилмоқда. Янги қуриладиган иншоотларда ёш спортчилар, бўлғуси чемпионлар учун барча қулайлик яратилади. Ушбу иншоотлар жаҳон стандартларига тўла жавоб бера оладиган, юртимизда ишлаб чиқариладиган спорт инвентарлари билан жиҳозланади. Бу эса, ёшларни иқтидорли спортчи бўлишга ундайди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёшлар орасида иқтидорли спортчиларни селекция қилишнинг тўрт босқичли – "Ташкилот – туман (шаҳар) – ҳудуд – республика”дан иборат тизим яратилиши нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчиларнинг камол топишида муҳим роль ўйнайди.

Мазкур тизимни жорий этишда спорт федерациялари ва ассоциациялари мутахассислари зиммасига улкан вазифалар юкланади. Улар ҳар бир туман, шаҳар ва республика босқичидаги мусобақаларни кузатади ва, ҳар қандай ёш тоифасидан қатъий назар, келгусида юксак натижалар берадиган спортчини аниқлайди, уни тажрибали мураббийларга тавсия этади.

Жорий йилда спорт оламининг энг нуфузли мусобақалари – XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaри Токио шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда спортчиларимиз улкан зафарларни қўлга киритиши учун бор куч-ғайратларини ишга солади.

Президентимиз ўз Мурожаатномасида 2020 йил Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaрида спортчиларимиз муносиб иштирок этиши учун давлатимиз ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан барча шароитни яратиш зарур эканини яна бир бор айтиб ўтди.

Биз, мураббийлар мазкур мусобақаларда спортчиларимизнинг юқори натижа кўрсатишлари учун муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Мамлакатимизда давлатимиз томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ва ёшларимизнинг ўзлари танлаган спорт турлари билан шуғулланиши учун барча имконият яратилмоқда. Бунга жавобан спортчиларимиз маррани юқори олиб, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини янада юксалтиришлари шарт.

Тўлқин ҚИЛИЧЕВ,
Бокс бўйича Ўзбекистон
терма жамоаси мураббийи.