Ёш атлетлар сараланди
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида енгил атлетика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида очиқ турнир ўтказилди.
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида енгил атлетика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида очиқ турнир ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилган мусобақанинг ядро улоқтириш баҳсларида Евгения Буданова ҳамда Александр Ли олтин медални қўлга киритди.
Турли масофаларга югуришда Раиса Дробжева, Виктория Артеменко, Валерия Панова, Тимур Исроилов, Дамир Габидов ва Дониёр Жўраев марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. 60 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Эдгар Бурхонов ва Мадина Миннулинова барча рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолибига айланди.
Баландлик ва узунликка сакрашда Амир Нагаев, Олег Бузикин, Арина Орипова ҳамда Ксения Степанова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.