Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёрмоқ“ конидан табиий газнинг саноат оқими олинди
21:42 / 2019-10-28

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу кон Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган. Юра давригача бўлган корбанат нефть-газ қатламларини ўрганиш учун жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб 3-қидирув қудуғини бурғилаш бошланган. Бурғулаш чуқурлиги 3300 метрни ташкил этди. Натижада қудуқни 3 минг метр чуқурликдан кейин бир қатор интервалларда синовдан ўтказиш жараёнида табиий газнинг саноат оқими қўлга киритилди.

Қудуқда келгуси 3 кун ичида истиқболли қатлам параметрларини ўрганиш учун газ конденсати тадқиқотлари ўтказилади. Шунингдек, “Ёрмоқ“ конида қудуқларни бурғилаш орқали қидирув ишларини давом эттириш режалаштирилган.

Мазкур кондаги ишлар Қашқадарё нефть ва газ минтақасида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан таъминлаш учун хомашё базасини кўпайтириш ва углеводород хомашёсини қазиб олишга қаратилган геология-техник тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йил бошидан буён “Ўзбекнефтгаз“ АЖ бешта нефть-газ ҳудудларида геология-қидирув ишларини мунтазам равишда давом эттирмоқда ва бунинг натижасида 5 та янги кон очилган. Углеводород хомашёси захираларининг ўсишини таъминлаш учун илгари очилган конларда қидирув ишлари давом эттирилмоқда.