Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ёрмоқ» конидаги янги қудуқдан газ олинди
17:31 / 2020-06-08

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.


Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ёрмоқ» газконденсат конидаги 8-сонли баҳолаш-ишлатиш қудуғида бурғулаш ишлари тугатилиб, 3034-3139м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ёрмоқ» газконденсат кони Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.