Йеллен: АҚШ Украинага ёрдам масаласида қийин вазиятга тушиб қолди
Агар Украинага навбатдаги молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинмаса, Вашингтон Украина мағлубияти учун жавобгар сифатида кўрилиши мумкин, деб баёнот берди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен. У юзага келган вазиятни “даҳшатли” деб атаган.
“Блумберг” агентлиги ёзишича, “АҚШ иттифоқчилари Киевга анчайин иштиёқ билан ёрдам кўрсатмоқда, бироқ, кўрилаётган чораларга қарамай, Украинада пул тугаб боряпти”, дея таъкидлаган Йеллен.