Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёлғон ахборот тарқатган шахсга 12 сутка маъмурий қамоқ тайинланди
18:58 / 2020-04-02

Ички ишлар идоралари ходимлари тарқатилган хабар юзасидан Ш.И ва танишларини ИИБга олиб боришини айтганида у ИИБ ходими қонуний талабларини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, оммани ўзига жалб қилган.


Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ДХХ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрининг Урганч кўчасида яшовчи фуқаро Ш.И. ўзига тегишли бўлган қўл телефони орқали шу йилнинг 30 март куни телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Тахтабозор” номли гуруҳга овозли хабар йўллаб, ёлғон маълумот тарқатганлигини аниқлади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бу фуқаро Самарқанд шаҳар Ўзбектракти кўчасида истиқомат қилувчи таниши коронавирус инфекциясига чалинганлиги оқибатида уни ва оила аъзоларини бир гуруҳ шахслар олиб кетганлиги, шунингдек касалликка чалинган ушбу шахс яна бир неча кишилар билан мулоқотда бўлганлиги, у яшаган маҳалла кўчаларида махсус транспортларда дезинфекция ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда Самарқандда ҳам коронавирус аниқланганлигини баён қилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари тарқатилган хабар юзасидан Ш.И ва танишларини ИИБга олиб боришини айтганида у ИИБ ходими қонуний талабларини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, оммани ўзига жалб қилган.

Фуқаро Ш.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 223.000 сўм миқдорида жарима ҳамда 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.