Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасининг келгусидаги режалари муҳокама қилинди
17:09 / 2023-07-31

“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш, республикамизнинг барча ҳудудларида қоракўлчилик тизимидаги имкониятларни қайта кўриб чиқиш, инвестицион лойиҳаларни кенгайтириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромад манбаини яратиш масалалари муҳокама этилди.  

Шунингдек, йиғилишда “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси томонидан 2023 йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.

Қўмита раиси томонидан соҳадаги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш, янги имкониятлар устида ишлаш ва тармоқда ривожланиш йўналишини кенгайтириш борасида топшириқлар берилди.

Жорий йил январь-июль ҳолатига кўра, қоракўлчилик ва кавракчилик кластерлари томонидан 10 та лойиҳа амалга оширилган. Жумладан, бўрдоқичилик комплексларини ташкил қилиш, четдан мол олиб келиш ҳамда маданий каврак плантацияларини яратиш каби инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. 

Соҳада қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 29,8 миллион АҚШ доллари миқдорида қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига кўра, 19,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Йил охирига қадар қоракўлчилик соҳасида 106,8 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА