Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхшиям мурожаат қилган экан
20:21 / 2026-02-13

“Емаган сомсага пул тўлаш” деган гап бор. Аммо Зомин туманида бу ибора деярли ҳақиқатга айланишига сал қолди.

Фуқаро И. Б. ўз номига 29,6 миллион сўм миқдорида жарима ёзилгани юзасидан "Зомин тумангаз таъминоти" га мурожаат қилди. Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, газ таъминоти ходими бошқа фуқарога қарашли чойхонада фойдаланилган табиий газ учун тузилган далолатномани мутлақо алоқаси бўлмаган хонадон номига расмийлаштирган.

Нотўғри ҳисоб-китоб фуқаронинг шикоятидан сўнг қайта кўриб чиқилди. Жарима бекор қилиниб, қарздорлик қайта ҳисобланди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган ходим билан "Зомин тумангаз таъминоти" ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бир қарашда оддий хатодек туюлиши мумкин. Аммо гап 29,6 миллион сўм ҳақида кетяпти. Энг муҳими — фуқаронинг ҳушёрлиги ва мурожаати адолат тикланишига асос бўлди. Акс ҳолда, “индамай елка қисиш” қимматга тушиши мумкин эди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири