Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхши қонун халққа ҳурмат ифодасидир
17:34 / 2025-11-20

Тошкент давлат транспорт университетида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган «Яхши қонун халққа ҳурмат ифодасидир» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Унда “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва фракцияси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жумладан, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси вакиллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти масъуллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Конференцияда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова сўзга чиқиб, янгиланган Конституциямиз мамлакатимизда адолатли жамият ва фуқаро манфаати устувор бўлган сиёсий-ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда миллий тараққиётимизнинг бош мезони эканлигини таъкидлади. Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатидаги мақомига алоҳида тўхталди.  

Шунингдек, Робахон Маҳмудова “Адолат” СДП томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Конституциянинг аудиокитоб шакли яратилганини қайд этди. Ушбу аудиокитоб тўплами университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари фойдаланиши учун таълим даргоҳига тақдим этилди.

Анжуман давомида Конституциянинг жамият ривожидаги ўрни чуқур таҳлил қилинди. Партия фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов Асосий қонунимизнинг ижро этилиши, бу борада эришилган натижалар ва ҳали ишга солинмаган имкониятлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, Конституциявий суд аъзоси Абдуманноб Раҳимов қонун устуворлигини таъминлашда Конституциявий суднинг ролига алоҳида урғу берди.

Тадбирда  Конституция ойлиги доирасида талабалар ўртасида ўтказилган “Конституция билимдони” интеллектуал беллашуви ҳамда “Конституция – менинг тасаввуримда” каби ижодий танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА