English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхши кадр – бўлмас беқадр
18:00 / 2022-03-03

Бугун «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида «Янги Ўзбекистон учун замонавий кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, битирувчиларни давлат хизматига кенг жалб этиш истиқболлари» мавзусида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир ZOOM платформаси орқали ҳам намойиш этилди.

Тадбирни университет ректори, профессор Б.Мирзаев бошқариб борди.

Агентлик ва «ТИҚХММИ» МТУ ўртасида «Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум» имзолашга ҳамда ушбу ҳужжатда янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлаш, иқтидорли ёшлар билан ишлашга методик ёрдам кўрсатиш, давлат фуқаролик хизмати бўйича амалий дарслар ва стажировкалар ўтказишга келишиб олинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигидан Аббос Акромов, Феруза Жўраева, Абдураҳмон Умаровларнинг маърузалари тингланди.

Агентлик директори ўринбосари Амиртемурхон Мусаев тадбирда битирувчиларни иш билан таъминланиш масаласига ҳозирдан алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этди.

Шунингдек, тадбир давомида агентлик томонидан йўлга қўйилган «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» https://vacancy.argos.uz/, шунингдек, давлат фуқаролик хизматида “KPI” энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, “HR metrica”, меритократия тамойилини амалиётга жорий этиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида март ойидан бошлаб университет битирувчи курс талабаларига Агентлик мутахассислари томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалий дарслар ташкил этишга келишиб олинди.

«ТИҚХММИ» МТ университети матбуот хизмати