Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхши инсонлар ҳеч қачон ўлмайди
17:23 / 2024-05-08

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бўстон туманида ўтказилган хотира тадбири ана шундай номланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, Бўстон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилган тадбирда таълим соҳасида ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида кўп йиллар самарали фаолият олиб борган, андижонликларнинг ҳурматини қозонган, марҳума Галина Цой хотираси ёдга олинди.    

Вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, педагоглар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирнинг очилишида сўз олган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси Ҳамиджон Омонов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда эл-юрт равнақи, ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилган, фидойи юртдошларимиз қадри доимо улуғ эканлиги, марҳум инсонлар хотираси эса ҳамиша ҳурмат-эҳтиром билан ёдга олиниши таъкидланди.    

Шундан сўнг марҳума Галина Цой хотирасига бағишланган видеоролик намойиш этилди.  

“Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳибаси, Бўстон туманидаги  26- айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори вазифасида узоқ йиллар фаолият юритган Галина Цой таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, билимли, юксак салоҳиятли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш борасида кўплаб ибратли ишларни амалга оширган. Унинг раҳбарлигида мактаб-интернат жамоаси улкан ютуқларни қўлга киритган. Мазкур мактабнинг ўнлаб ўқувчи ва ўқитувчилари фанлар олимпиадалари, турли танловларнинг вилоят, республика босқичларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олган.    

Галина Цой нафақат ўз касбининг фидойиси, балки Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида тумандаги таълим муассасалари фаолиятини замон талаби даражасига кўтариш, моддий-техник базасини яхшилаш, туман аҳолисини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш борасида ҳам ибратли фаолият олиб борган, ташаббускор, фидойи инсонлардан эди. 

[gallery-17331]   

Тадбирда Галина Цойнинг ҳаёт йўли, касбига садоқати, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борган ибратли ишлари, депутатлик фаолияти, таълим соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида кенг маълумотлар берилди. Унинг порлоқ хотираси ёдга олинди.    

Тадбир якунида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига, партия фаолларига партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.                                                      

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари