Ява оролидаги вулқон отилишидан талафот кўрган инфратизим қайта тикланади
Индонезия президенти Жоко Видодо Ява ороли шарқидаги Семеру вулқонининг отилишидан талофат кўрган инфратизимни тиклашга ва икки мингдан ортиқ аҳоли хавфсизлиги таъминланишига ваъда берди.
"The Guardian" хабарига кўра, давлат раҳбари оролнинг шарқидаги, минглаб одамлар уй-жойсиз қолган Лумажанг туманига бориб, уларнинг уйлари ва бу жойни бошқа шаҳарлар билан боғловчи кўприк қайтадан бунёд қилинишини айтган.
Видодонинг сўзларига қараганда, тўққизта уй-жой келгуси олти ой давомида хавфсиз жойда қурилади. Шу муддатда жабрланган оилаларга 500 индонезия рупияси миқдорида моддий кўмак берилади.