Яшнободда дарахт кесганлардан 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм маблағ ундирилди
Яшнобод тумани, "Илтифот" кўчаси 29 уй манзилидаги 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида
Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан жами 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.
Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдонига МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб экилмоқда.
ЎзА