Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилади
16:13 / 2023-06-03

Бугун — 3 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 12:00 дан 18:00 қадар вақтинча ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Яшнобод туманининг “Миришкор” МФЙнинг Илғор шох, Толариқ, Масжид, С.Азимов ҳамда "Дарҳон" кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида, Чилонзор туманининг "Афшона",  "Илғор",  "Чўпонота" кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА