Яшнобод туманидаги 166-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди
Наврўз умумхалқ байрами арафасида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Яшнобод маҳалласида жойлашган 166-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқув биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Замонавий ва қулай шароитларга эга бўлган ушбу бино 1 минг 200 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, янгиланганидан сўнг мазкур мактабнинг умумий сиғими 2 минг 204 нафарга етди. Бу эса болажонлар янада кенг ва қулай муҳитда таълим олишига шароит яратди.
Тадбирда сўнгги йилларда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилаётгани, Президент мактаблари, ижод мактаблари жамиятга кириб келаётгани, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилгани қайд этилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилаётгани айтиб ўтилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА