Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин нарколабораториялар қандай аниқланади?
14:05 / 2026-03-10

2025 йилда республикада ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 3 тонна 413 кг. наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилиб, истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинган.

Гиёҳвандлик воситаларининг энг кўпини “гашиш” ва “опий” моддалари ташкил этган. 14 яширин нарколаборатория аниқланиб, уларда сақланган жами 75 кг. гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинган.  

Кўриниб турибдики, наркожиноятларга қарши курашиш, уларни етиштираётган лабораторияларга барҳам бериш долзарб аҳамиятга эга.  

Шу мақсадда Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари учун яширин нарколабораторияларни аниқлаш вa уларнинг фаолиятига чек қўйиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Семинар давомида мутахассислар томонидан ноқонуний равишда гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқариладиган яширин лабораторияларнинг ташқи ва ички белгилари батафсил тушунтирилди.  

Хусусан, бундай жойларда кузатилиши мумкин бўлган шубҳали ҳидлар, кимёвий моддаларнинг кўплиги, махсус жиҳозлар мавжудлиги, дераза вa эшикларнинг ёпиқ ҳолда сақланиши каби аломатларга эътибор қаратилди.

Яширин нарколабораторияларни аниқлашда маҳалла еттилиги вакиллари ҳамда аҳолидан келиб тушаётган маълумотлардан самарали фойдаланиш тартиби ҳақида тушунтириш берилиб, фуқаролар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.  

Бундай лабораториялар аниқланганда ходимлар томонидан кўрилиши лозим бўлган хавфсизлик чоралари, жумладан, кимёвий моддалардан келиб чиқадиган хавф-хатарларнинг олдини олиш, ҳудудни изоляция қилиш ҳамда тегишли мутахассислар билан  ҳамкорликда ҳаракат қилиш тартиби бўйича амалий тавсиялар берилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА