Тошкент шаҳридаги “Food City” бозорида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва яширин (соя) иқтисодиётга қарши тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Тадбирда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи в.в. Ж. Мирпўлатов, шаҳар прокурори ва шаҳар департаменти масъуллари иштирок этди. Улар тумандаги “Food City” МЧЖга қарашли озиқ-овқат бозорида мева-сабзавот савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, уларга ўз фаолиятларини қонун ва шаффофлик асосида юритиш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан кенг фойдаланиш ҳамда солиқ қарздорлигини бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берди.

Шунингдек, бозор ҳудудида тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш ишлари, техника хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиш, бозорни рақамлаштириш, бюджет даромадлари ижроси ҳамда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Масъулларнинг таъкидлашича, бу каби тизимли чора-тадбирлар орқали тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, салоҳиятли ва қонуний бизнес фаолиятини рағбатлантириш ҳамда давлат бюджетини таъминлаш мақсад қилинган.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган бу каби ишлар доимий ва самарали равишда давом этмоқда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА