Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин иқтисодиётга қарши ҳамкорликда курашамиз
10:55 / 2025-11-24

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда контрафакт маҳсулотларни аниқлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ишлаб чиқариш соҳасида эркин рақобатни йўлга қўйиш, истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилиш, ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари қабул қилинган. Уларда белгилаб қўйилганидек, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, уларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда, улар сохталаштирилган (контрафакт) бўлади. Бундай маҳсулотларнинг истеъмолчиларга таклиф этилиши қонун билан таъқиқланади.  

Тадбирда контрафакт товарларнинг аҳоли ва иқтисодиётга зарарли таъсири тушунтирилиб, бундай маҳсулотларга қарши биргаликда курашиш таклиф этилди. Шунингдек, коррупциянинг салбий оқибатлари — ҳуқуқ устуворлигига путур етказиши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, иқтисодиёт ривожига тўсқинлик қилиши ва давлат бюджетига зарар етказиши қайд этилди.

Коррупцияга оид жиноятларга Ўзбекистон Республикаси Жинойи Кодексининг талон-торож қилиш, фирибгарлик, пора олиш-бериш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш каби тегишли моддаларида жинойи жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири