Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди
10:55 / 2022-12-27

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда яширин ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган цехлар фаолиятига чек қўйилди.

Бошқарма томонидан “Алкоголь маҳсулотларини яширин ишлаб чиқариш ва ноқонуний равишда сақлаш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйиш” бўйича тузилган тезкор ишчи гуруҳ томонидан Хўжайли туманида тезкор тадбир ўтказилди.  

Натижада, Хўжайли туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш манзили белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда яширин цех фаолияти аниқланиб, ундан қиймати 69 миллион 786,4 минг сўмлик 697 литр спирт, 12 минг дона қалбаки акциз маркаси, 1 минг 234 дона “Қоратов” алкоголь маҳсулоти этикеткаси, 17 минг  дона капсула, 7 минг 760 дона бўш шиша ҳамда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланадиган асбоб ва анжомлар ашёвий далил тариқасида олинди.  

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний равишда айланмада бўлиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолат ҳам бошқарманинг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Кегейли туманида фош этилди.  

Ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Орландо” русумли автотранспорт воситасида фуқаро  ҳар бири 0,5 литрдан бўлган 600 шиша жами 300 литр “Қоратав” алкоголь маҳсулотини “шартли харидорга” жами 11 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтида иштирокчилар томонидан тўхтатиб қолинди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири