Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин цехдаги қўлбола ичимликлар
18:29 / 2025-11-17

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани бўлими ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди.

Жумладан фуқаро Б.К. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган, умумий баҳоси 20,6 миллион сўмлик 588 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.  

Ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Т.М. Нукус шаҳри “Каттагар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганлиги аниқланди. Ундан 338 дона акциз марка, 111 литр спирт, 90 дона “QR-код” маркировка, 90 дона “Қаратау” номли ароқ, бўш шишалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири