Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширилган марихуана ертўладан топилди
16:05 / 2025-11-26

Президентнинг жорий йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони мамлакатда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашни янги босқичга олиб чиқди. Айни кунларда ушбу ҳужжат асосида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирининг учинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Тадбир доирасидаги профилактика ва тезкор чоралар жиноятларни олдини олиш билан бирга, жамоатчилик онгини уйғотишга ҳам қаратилган. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда қонунни четлаб ўтишга уринаётганлар ҳали ҳам учраб турибди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида бу ҳолат яна бир бор тасдиғини топди.  

Жиззах шаҳрида яшовчи, 1976 йида туғилган Б.У.нинг уйи ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганда, ертўладан 255 грамм миқдоридаги марихуана – гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирининг ҳар бир босқичи жиноятларни фош этишдан ташқари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, профилактик ишларни кучайтиришга хизмат қилаётир. Жиноят содир этилган жойда жавобгарлик муқаррар. Аммо асосий мақсад — бундай иллатларга умуман йўл қўйилмайдиган соғлом муҳитни яратиш.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири