Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшилликка буркансин юртим!“ шиори остида тарғибот акцияси
14:06 / 2019-09-30

Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.


Сайлов – 2019

Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланган.

Сайлов кодексига асосан сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкинлиги ва имзо варақаларининг бланкалари сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни эса Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига уларнинг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ҳамда сайловчиларнинг имзоларини тўплашлари учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди. Бугунги кунда барча сиёсий партиялар қаторида сайловларда илк бора иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам имзо йиғиш жараёнлари бормоқда.

Партия “Биз келажак учун жавобгармиз” ғояси билан сиёсий майдонга чиқмоқда. Шу нуқтаи назардан партия халқ билан бирга бўлиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш мақсадида янги форматда тарғибот акцияларини бошлаб юборди.

Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” муз саройи майдонида “Яшилликка буркансин юртим!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад турли акциялар ва таниқли санъаткорларнинг бадиий чиқишлари орқали Ўзбекистон Экологик партияси ғоя ва мақсадларини аҳолига етказиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов кириш сўзи билан очиб, жорий йилги сайловлар Сайлов кодексига асосан янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Экологик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берди.

Қисқа давр мобайнида партия аъзоларининг сони 247 мингдан ошди. Бу йилги сайловларда Ўзбекистон Экологик партияси олдида масъулиятли вазифалар турибди. Сайловлар жараёнида Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки депутатлик ўринларига эга бўлишига, сайловларда сайланган партия депутатларига нафақат Қонунчилик палатасида, шу баробарида маҳаллий Кенгашларда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини олиб чиқиш имкониятларини яратади.

“Яшилликка буркансин юртим!” шиори остидаги тарғибот тадбири демократик қадриятларга асосан очиқ майдонда, эркин руҳда, холисона, маърузалардан холи равишда ташкил этди.

Эстрада юлдузларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.